Бразилия президенти Дилма Руссеффга нисбатан импичмент қўллаш ташаббусини мамлакат аҳолисининг 68 фоизи қўллаб-қувватлайди. «ТАСС» хабарига кўра, бу ҳақда Datafolha ижтимоий маркази томонидан ўтказилган сўров натижалари маълумот берди.
Сўровнома натижаларига кўра, бразилияликларнинг 27 фоизи импичментга қарши. Февралдаги худди шундай сўровнома аҳолининг 60 фоизи давлат раҳбарининг истеъфосини маъқуллашини, 33 фоизи эса бунга қарши эканлигини кўрсатган эди.
Тадқиқот давлат раҳбарининг ўз хоҳишига кўра истеъфога чиқишини маъқулловчи бразилияликлар сони февралга нисбатан 58 фоиздан 65 фоизга ўсганини кўрсатди. Сўровномада Бразилиянинг 171 муниципалитетидан 2794 киши иштирок этган.
Изоҳ (0)