Ўтган йил март ойида ҳалокатга учраган Germanwings A320 самолёти қурбонлари яқинлари мазкур лоукостер эгаси бўлган Lufthansa авиакомпаниясига қарши даъво қўзғаш ниятида. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Даъвогарларнинг таъкидлашича, авиакомпания расмийлари ҳаракатлари ҳалокатга олиб келган иккинчи учувчи Андреас Любицга транспорт воситасини бошқаришга умуман рухсат бермаслиги керак эди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ авиаҳалокат сабабларини ўрганиш билан шуғулланган Франциянинг BEA агентлиги иккинчи учувчи бўлган Любиц кабинада бир ўзи қолгач, ҳаво кемасини атайин тоққа йўналтиргани тўғрисидаги дастлабки версияни тасдиқлади. Экспертлар, шунингдек, Любицда саломатлик билан боғлиқ муаммолар бўлганини ҳам тасдиқлади.
Изоҳ (0)