Испаниянинг Каталония мухтор вилояти Таррагона провинциясида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлган талаба қизларнинг фуқаролиги аниқлаштирилди, деб хабар берди Sky News.
ЙТҲ оқибатида 13 талаба қиз ҳалок бўлди. Улардан етти нафари италиялик, икки нафари германиялик эди. Шунингдек, қурбонлар орасида бир нафардан Франция, Руминия, Ўзбекистон ва Австрия фуқаролари борлиги аниқланди.
Қизлар 19–25 ёш орасида эди.
Каталония ички ишлар вазири Хорди Ханенинг сўзларига қараганда, ҳалок бўлганларнинг оилалари хабарни эшитиб, Испанияга йўл олган.
Изоҳ (0)