UTair авиакомпаниясининг Москва — Сургут йўналишида учаётган Boeing йўловчи самолёти «Внуково» аэропортига фавқулодда қўнди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Boeing 737-800 Москвадан Сургутга учиб кетган, бироқ кейинроқ командир пойтахт аэропортига қайтиб боришга қарор қилган.
Ҳавога кўтарилгандан сўнг самолёт тизимларидан бирининг носозликлар датчиги ишлаб кетган.
Бортда 112 йўловчи бўлган.
Изоҳ (0)