ZiyoNET порталининг «Кутубхона» бўлимига 2015—2016-ўқув йили учун умумий ўрта таълим мактабларининг 4-синфдан 9-синфгача бўлган ўқувчиларга мўлжалланган табиий, аниқ ва ижтимоий фанлардан босқичли назорат имтиҳон материаллари ва методик тавсиялар тўпламлари жойлаштирилди. Бу ҳақда Uzinfocom маркази матбуот хизмати хабар беради.
Мазкур бўлимга:
- 4-синф она тили, математика, жисмоний тарбия фанларидан;
- 5—6-синф ўқувчилари учун математика, адабиёт, чет тили, рус тили, ботаника, тарих фанларидан;
- 7—8-синф ўқувчилари учун она тили, рус тили, физика, информатика, хорижий тил, география, давлат ва ҳуқуқ асослари, биология фанларидан;
- 9-синф ўқувчилари учун математика, физика, кимё фанларидан;
- 9-синф ўқувчилари учун она тили, чет тили, тарих, жисмоний тарбия фанларидан имтиҳон материаллари жойланган.
Изоҳ (0)