Кеча, 16 март куни Тошкент шаҳридаги Республика олимпия захиралари теннис мактаби кортларида ITF туркумидаги Tashkent ITF Juniors теннис мусобақасининг иккинчи давра учрашувлари бўлиб ўтди, деб хабар беради «Sports.uz».
Мусобақанинг биринчи ракеткаси сифатида эътироф этилган ўзбекистонлик Жўрабек Каримов иккинчи даврада беларуслик Александр Леоненкога қарши кортга чиқди ва 6:2, 6:2 ҳисобида ғалаба қозониб, чорак финал йўлланмасига эга бўлди.
Яна бир ўзбекистонлик теннисчи Ҳумоюн Сулотнов франциялик Клеман Табурга қарши баҳс олиб борди. Ушбу ўйинда Ўзбекистон вакили 6:1, 6:2 ҳисобида қийинчиликсиз ғалаба қозониб, чорак финалга чиқди.
Эслатиб ўтамиз, биринчи даврада Жўрабек Каримов Жанубий кореялик Ёнгсеок Жонгни 6:2, 6:0 ҳисобида, Ҳумоюн Султонов эса британиялик Льюис Ньюманни 6:1, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.
16 март. Tashkent ITF Juniors (G2). 2-давра натижалари
Жўрабек Каримов (Ўзбекистон, 1) – Александр Леоненко (Белорус) — 6:2, 6:2Ҳумоюн Султонов (Ўзбекистон, 2) – Клеман Табур (Франция) — 6:1, 6:2
Шаробиддин Абзалов (Ўзбекистон) – Бен Дрейпер (Буюк Британия) — 4:6, 2:6
Амаль Султанбеков (Ўзбекистон) – Жек Моллой (Буюк Британия) — 1:6, 2:6
Элистер Грей Буюк Британия, 4) – Сергей Ксензов (Россия) — 6:4, 6:2
Михаил Соколовский (Россия, 5) – Дхруф Суниш (Индия) — 7:5, 6:7(6), 6:1
Финн Басс (Буюк Британия, 6) — Ильгиз Валиев (Россия) — 7:6(4), 6:2
Рудольф Меднис (Латвия, 7) — Жеймс Дэвис (Буюк Британия) — 6:4, 6:2
Изоҳ (0)