Иорданияда фаластинликларни олиб кетаётган автобуснинг ағдарилиб кетиши оқибатида йўловчиларнинг камида 16 нафари ҳалок бўлди, 30 нафари жароҳат олди. Бу ҳақда «ВАФА» агентлигига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Фожиа мамлакат жанубида, Саудия Арабистони чегарасига яқин ҳудудда содир бўлди. Фаластинликлар зиёратдан қайтаётган эди.
Иордания фуқаролик мудофааси хизмати вакили Фарид аш-Шараънинг сўзларига қараганда, автобус зиёратдан қайтиш чоғида юк машинаси билан тўқнашган ва ағдарилиб кетган.
Изоҳ (0)