Туриннинг «Ювентус» футбол клуби Европа Чемпионлар Лигаси нимчорак финалида «Бавария»га имкониятни бой берди ва мусобақани тарк этди. Шунга қарамай, УЕФА «Ювентус» аъзоси Альваро Моратани учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топди.
«‘Юве’нинг мағлубиятига қарамай, ҳужумчини ўзини ҳар тарафлама кўрсата олди. Испаниялик ҳужумчининг ажойиб ҳаракатлари натижасида туринликлар иккинчи голни киритишди. Мората ‘Бавария’ ҳимоячилари учун энг хавфли рақибга айлана олди», — дейилади УЕФА расмий сайти хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Европа Чемпионлар Лигаси нимчорак финал жавоб учрашувлари доирасида 16 март, чоршанба куни Мюнхенда бўлиб ўтган «Бавария» — «Ювентус» учрашувида мезбонлар қўшимча вақтда 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Туриндаги ўйин 2:2 ҳисоби билан тугаган эди.
Маълумот учун, «Ювентус» Мюнхенда «Бавария»ни фақат бир марта — 2004 йил ноябрида мағлуб этган. Ўшанда «C» гуруҳи учрашувлари доирасида тўқнаш келган клублар ўртасидаги баҳс тадқирини Алессандро Дел Пьеронинг сўнгги дақиқаларда киритган голи ҳал қилганди.
Изоҳ (0)