Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг нимчорак финал жавоб учрашувида Германиянинг «Бавария» клуби «Ювентус»ни қўшимча вақтда мағлуб этди. 16 март, чоршанба куни Мюнхенда бўлган учрашувнинг биринчи бўлимида «Ювентус» Погба ва Куадрадонинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди.
Туринда ўтган биринчи ўйинда бўлгани каби, иккинчи 45 дақиқаликда мезбонлар иккита гол уриб, мувозанатни тиклади — 73-дақиқада Левандовски ҳисобни қисқартирган бўлса, ҳакам томонидан асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда Томас Мюллер «Бавария»ни мағлубиятдан қутқариб қолди.
«Бавария» ва «Ювентус» ўртасидаги ҳар икки ўйиннинг асосий вақтлари 2:2 ҳисоби билан якунига етгани сабаб, чорак финал йўлланмаси эгасини аниқлаш учун қўшимча таймларга мурожаат этилди. Унда Мюнхен клуби яна иккита гол уришга эришди — захирадан майдонга тушган Алкантара ва Команнинг голлари «Бавария»ни чорак финалнинг сўнгги иштирокчисига айлантирди.
Европа Чемпионлар Лигаси Нимчорак финал, жавоб учрашуви 16 март, чоршанба«Бавария» (Германия) — «Ювентус» (Италия) 4:2 (0:2, 2:2, 0:0, 2:0)
Голлар: Поль Побга, 5 (0:1). Хуан Куадрадо, 28 (0:2). Роберт Левандовски, 73 (1:2). Томас Мюллер, 90+1 (2:2). Тьяго Алкантара, 108 (3:2). Кингсли Коман, 110 (4:2).Огоҳлантиришлар: Сами Хедира, 29 (Ю). Альваро Мората, 38 (Ю). Жошуа Киммих, 43 (Б). Штефан Лихтштайнер, 48 (Ю). Артуро Видал, 48 (Б). Роберт Левандовски, 51 (Б). Леонардо Бонуччи, 53 (Ю). Хуан Куадрадо, 71 (Ю). Роберто Перейра, 103 (Ю). Тьяго Алкантара, 109 (Б). Хуан Бернат, 112 (Б). Стефано Стураро, 112 (Ю).«Бавария»: 1. Мануэль Нойер, 5. Меҳди Бенатиа (18. Хуан Бернат, 46), 7. Франк Рибери (6. Тьяго Алкантара, 101), 9. Роберт Левандовски, 11. Дуглас Коста, 14. Хаби Алонсо (29. Кингсли Коман, 60), 21. Филипп Лам, 23. Артуро Видал, 25. Томас Мюллер, 27. Давид Алаба, 32. Жошуа Киммих.
«Ювентус»: 1. Жанлуиджи Буффон, 6. Сами Хедира (27. Стефано Стураро, 68), 9. Альваро Мората (17. Марио Манжукич, 72), 10. Поль Погба, 11. Эрнанес, 12. Алекс Сандро, 15. Андреа Барцальи, 16. Хуан Куадрадо (37. Роберто Перейра, 89), 19. Леонардо Бонуччи, 26. Штефан Лихтштайнер, 33. Патрис Эвра.
Изоҳ (0)