Россия Суриядаги 167 кунлик ҳарбий кампания давомида 38 миллиард рубль сарфлаган бўлиши мумкин, дея хабар бермоқда «РБК» Россия мудофаа вазирлиги ошкор этган маълумотлар ва экспертлар баҳоларига асосланиб.
2015 йил октябри охирига келиб, операциянинг бир куни нархи тахминан 156,3 миллион рублни ташкил этган. Ҳисоб-китоб қилишда жанговар парвозларга харажатлар, ҳарбийларнинг маоши ва кунлик овқатланиши, шунингдек юкларни етказиб бериш ва транспорт харажатлари инобатга олинган.
Таъкидлаш жоиз, кампания бошидан буён Россия қўшинлари гуруҳи 50 тадан 70 та самолётгача кўпайди, ракетага қарши мудофаа қўшинлари корпуси жойлаштирилди. Ушбу ўзгаришлар операциянинг бир кунлик қийматини 230 миллион рублгача оширган бўлиши мумкин.
Суриядаги операция учун қилинган жами харажатларни, шу тариқа, 38,4 миллиард рубл (тахминан 546 миллион доллар)га баҳолаш мумкин.
Изоҳ (0)