Бразилиянинг Petrobras компаниясидаги коррупция бўйича текширувга тўсқинликда айбланиб, ўтган йил ноябрида ҳибсга олинган сенатор Делсидиу Амарал ўзига чиқариладиган ҳукм енгиллатилиши эвазига мамлакат президенти Дилма Руссефф ва унинг ўтмишдоши Луис Инасиу Лула да Силвага қарши кўрсатма берди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар қилмоқда.
Амаралнинг даъво қилишича, Руссефф Petrobras компаниясидаги коррупция бўйича ишга аралашиш ва махсус операция давомида қўлга олинган айбланувчиларнинг озод этилишига ҳаракат қилган. Лула да Силва эса жиноий гуруҳнинг бошқа аъзоларига қарши кўрсатма бермаслиги учун 12 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган компаниянинг собиқ топ-менежери Нестор Серверога пул тўлашни таклиф этган.
Маълумот учун, Petrobras давлат компаниясидан бир миллиард доллар атрофидаги маблағ ўмарилиши билан боғлиқ иш доирасида 2014 йилдан бери бир неча юқори мартабали мансабдор изоляторда сақланмоқда ва тергов билан ҳамкорлик қилмоқда. Жиноий иш қатнашчилари орасида 60 дан зиёд сиёсатчи, жумладан, собиқ ва амалдаги парламент аъзолари, партия етакчилари, губернаторлар бор.
Изоҳ (0)