16 мартнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. БМТ мутахассислари Ўзбекистонни МДҲдаги энг бахтли давлат деб топди. Ўзбекистон жаҳоннинг энг бахтли давлатлари рейтингида 49-ўринни эгаллади.
2. АҚШ Россияни ИШИДни бомбардимон қилишда давом этишга чақирди. Журналистларнинг ҳисоб-китобига кўра, Россиянинг Суриядаги операцияси камида 546 миллион долларга тушган, террорчилар эса Россия қўшинлари чиқиб кетиши билан, Сурияга ҳужум бошланишини эълон қилиб бўлди.
3. Тошкентда 1 апрелдан совуқ сув нархи ошади. Аввалроқ 1 апрелдан иссиқ сув нархи ошиши ҳақида хабар берилган эди.
4. Ravon Nexia Россия бозорида тахминан 2016 йил июлида сотувга чиқади. Автомобильни серияли ишлаб чиқариш ва экспорт қилишни бошлаш 2016 йил иккинчи чорагига мўлжалланган.
5. Тошкент молия институтида ФИФА рефериси Равшан Эрматовга ўзининг бюсти топширилди. «Энди бирор бир давлатга кетсам, ушбу бюст аёлимга мени эслатиб туради», — деди Эрматов.
Изоҳ (0)