Ўзбекистонда 16 март, чоршанба куни ҳаво ўзгариб туради, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидан бошқа барча ҳудудларда ёғингарчилик кутилади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар берди.
16 мартга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати -3 даражагача совийди, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 0...+5 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида чоршанба кунига ўтар кечаси ҳаво ҳарорати +7 даражагача, Фарғона водийси вилоятларида +8 даражагача, Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида эса +13 даражагача илиқ бўлади.
16 март куни кундузи тоғли ҳудудларда ҳаво ҳарорати +8 даражагача, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида +10 даражагача, Тошкент шаҳрида +12 даражагача кўтарилади.
Шу куни кундузи Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида +10...+15 даража, Қашқадарё, Сурхондарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида эса 13...+18 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)