Суриядаги Хмеймим авиабазасининг техник персонали самолётларни Россиядаги аэродромларга учиш учун узоқ парвозга тайёрлашга киришди, дея хабар бермоқда «РИА Новости» Россия мудофаа вазирлигига таяниб.
Беш минг километрдан узоққа амалга ошириладиган давомий парвозлар чоғида Россия самолётлари қўшимча ёқилғи олиш ва техник текширувдан ўтиш учун оралиқ қўнишларни амалга оширади. Уларни Ҳарбий-транспорт авиацияси кузатиб боради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Россия қўшинларини Суриядан олиб чиқишни бошлашга буйруқ бергани хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)