2015 йилда Эронда 966 киши қатл этилди, бу 20 йилдан зиёд вақт ичидаги рекорд кўрсаткич ҳисобланади, деб ёзади «ТАСС» БМТнинг Эрондаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳидга таяниб.
«2014 йилдан 2015 йилгача бўлган даврда камида 16 нафар вояга етмаган шахсларни қатл этган ҳолда, Эрон халқаро ҳуқуқ меъёрларига қарамай, бундай амалиётга мурожаат қиладиган баъзи мамлакатлардан бири ҳисобланади», — деди Шаҳид.
У, шунингдек, Эроннинг адолатли суд қилиш тизимидаги камчиликларни қайд этди. «Эрон қонунлари кафолатлайдиган ва ҳақиқатда содир бўладиган нарсалар ўртасида катта фарқ мавжуд бўлиб қолмоқда», — деди у.
Изоҳ (0)