Испанияда муз ишлаб чиқариш фабрикасида портлаш юз бериши натижасида камида уч киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Ҳодиса маҳаллий вақт билан 14 март куни 14:45 да (Тошкент вақти билан 18:45 да) Ондарроа провинциясида содир бўлган. Таъкидланишича, портлаш заводда аммиак сирқиб чиқиб кетиши натижасида келиб чиққан. Воқеа жойида ўчирувчилар ва турли авария хизматлари бригадалари ишламоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, портлашга компрессордаги носозликлар сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)