КХДР етакчиси Ким Чен Ин яқин вақт ичида мамлакатнинг технологиялари бўйича ички кучлар томонидан ишлаб чиқилган ва яратилган иссиқлик реактив каллаги учлигининг барқарорлиги, шунингдек, иссиқликка чидамли материал қопламасининг емирилишига баҳо берувчи синовларни ўтказиш ҳақида буйруқ берди. Бу ҳақда «Рёнхап» агентлиги маълумотига таяниб, «Ведомости» хабар беради.
«Ядровий ҳужумлар қудратини ошириш учун яқин вақт ичида ядро каллакларини ташишга қодир баллистик ракетанинг бир неча турини синовдан ўтказиш ва ядро каллагини портлатилишини эълон қила туриб, Ким Чен Ин тегишли бўлинмаларга уларнинг энг кичик қисмларигача олдиндан тайёрлаш ҳақида топшириқ берди», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)