Франциянинг Total нефть компанияси Эронда нефть-кимё мажмуаси қуради. Бу ҳақда Эроннинг Shana энергетик ахборот агентлигига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, Теҳронда Total ҳамда Эрон миллий нефть-кимё компанияси ўртасида лойиҳа реализацияси юзасидан меморандум имзоланган.
Форс кўрфази соҳилбўйи зонасида қурилиши кўзланаётган корхонада этан, керосин, суюлтирилган газ ва суюқ ёқилғининг бошқа турлари ишлаб чиқарилади.
Эрон корхона маҳсулотларини ҳам ички бозорда, ҳам халқаро бозорларда реализация қилишни кўзламоқда.
Изоҳ (0)