«Барселона» клуби ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста «Хетафе»га (6:0) қарши Испания чемпионати 29-туридаги ўйиндан сўнг Ла Лигада чемпионлик учун кураш якунига етмаганини айтиб ўтди, деб хабар беради «Uff.uz».
«Биз ёрқин ғалабага эришдик, уч очкони қўлга киритдик ва ўз мақсадимиз сари яна бир қадам ташладик. Аммо, Испания чемпионлиги учун кураш ҳали якунланмади. Навбатдаги мақсадимиз ‘Арсенал’ни таслим этиб, Чемпионлар Лигасининг кейинги босқичига йўл олиш», – дейди испаниялик ярим ҳимоячи.
Маълумот учун, «Барселона» жамоаси Испания чемпионатида эришилган навбатдаги ғалабасидан сўнг очколари сонини 75 тага етказиб, энг яқин таъқибчиси «Атлетико»дан 8 очкога олдинда бормоқда. Учинчи ўринда бораётган ва бир ўйин кам ўтказган «Реал» ҳисобида 60 очко мавжуд.
Изоҳ (0)