Хорватияда банклардан бирининг мижозлари ногиронлар аравачасидаги жиноятчига унинг банкка ҳужуми чоғида ёрдам берди, бироқ улар унинг ўғри эканлигидан бехабар бўлган, деб ёзади «ТАСС».
Талончи банкка ногиронлар аравачасида келди ва кассирга яқинлашиб, бомба билан таҳдид қилган ҳолда унга пул беришни буюрди. 50 мингга яқин Хорватия кунаси (тахминан 6,7 минг евро)ни қўлга киритгач, босқинчи кўчага қараб йўналди, аммо баланд остонадан ўтиб кета олмади. Ичкарида бўлган мижозлар ногироннинг бинодан чиқиб кетишига ёрдам бериб юборди. Шундан сўнг ўғри такси тўхтатди ва яна одамлар кўмаги билан унга ўтирди. Ўткинчилар унинг ногиронлар аравачасини ҳам машина юкхонасига ортиб берди. Манзилга келиб тушгач эса, такси ҳайдовчиси унга аравачага ўтиришга ёрдам берди.
Жиноят жойига етиб келган полиция такси ҳаракатини GPS орқали кузатиб, ўғрини қўлга туширди. Полициячиларнинг фуқаролар нима сабабдан жиноятчига ёрдам бергани ҳақидаги саволга гувоҳларнинг барчаси у ногирон бўлгани учун шундай йўл тутишганини айтишди.
Изоҳ (0)