Ангола раҳбари Жозе Эдуарду душ Сантуш 2018 йили, салкам 40 йиллик президентликдан сўнг ваколатини топшириш ниятида. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Президентлик лавозимини тарк этиш ва сиёсий фаолиятимни 2018 йилда якунлашга қарор қилдим», — дея маълум қилган душ Сантуш.
1979 йилда президентликни эгаллаган душ Сантуш ҳозирги пайтда давлат раҳбари бўлиб туриш муддатининг узоқлиги бўйича Экваториал Гвинея президентидан кейинги иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
Изоҳ (0)