Мексиканинг катта қисмига ёпирилган кучли пўртана туфайли камида олти киши нобуд бўлди ва ўнлаб одамлар жабрланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Пўртана қор бўронлари, жала ва шиддати сонияда 20 метргача етган кучли шамолларни олиб келган. Globovision телеканали маълумотларига кўра, Оахака ва Пуэбла штатларида икки кишидан, Чьяпас ва Халиско штатларида эса бир кишидан табиий офат қурбони бўлган.
Мексика фуқаро мудофааси хизмати координатори Луис Фелипе Пуэнтенинг маълум қилишича, пўртана мамлакатнинг 32 штатидан 27 тасини қамраб олган, кўплаб минтақалар, жумладан, пойтахт Мехикода машғулотлар бекор қилинган.
Изоҳ (0)