НАТО Кенгаши АҚШ президенти Барак Обаманинг НАТОнинг Европадаги Бирлашган кучлари қўмондонлиги раҳбари лавозимига генерал Кёртис Скапарротти тайинлаш ҳақидаги қарорини маъқуллади, дея хабар бермоқда «РБК». У, анъанага кўра, АҚШ қуролли кучларининг Европадаги қўмондонлигини ҳам бошқаради.
Скапарротти ушбу лавозимда Филип Бридлав ўрнини эгаллайди. Тантанали маросим шу йилнинг баҳорида Бельгиянинг қўмондонлик бош қароргоҳи жойлашган Монс шаҳрида бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Скапарротти бунгача Американинг Кореядаги кучлари қўмондони бўлиб келган. Ундан аввал Руанда, Босния ва Герцеговинадаги тинчликпарвар операцияларда иштирок этган. У бир неча йил Афғонистонда, Америка ҳарбий гуруҳи қўмондонлиги таркибида ишлаган.
Изоҳ (0)