Полиэтилен пакетдан ясалган Месси футболкаси сабаб интернетда танилиб кетган болакай, афғонистонлик 5 ёшли Муртазо Аҳмадий аргентиналик футболчи билан учрашмайди, деб хабар беради «Sports.ru».
Leo Messi Foundation жамғармаси «Барселона» ҳужумчиси Муртазо Аҳмадий билан учраша олмаслигини маълум қилди.
«Учрашув бўлмайди. Биз бутун дунёдаги болалардан Месси билан учрашиш борасида минглаб таклифлар оламиз. Биз ҳамманинг илтимосини бажара олмаймиз. Бунинг иложи йўқ», — дейилади Leo Messi Foundation жамғармаси баёнотида.
Қайд этиш жоиз, февраль ойида Муртазо Аҳмадий Мессининг дастхати туширилган ҳақиқий футболкасига эга бўлганди.
Изоҳ (0)