Собиқ Иттифоқ халқ артисти Армен Жигарханян Склифосовский номли тез ёрдам институтидан чиқарилди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
«Жигарханянга 12 март, шанба куни рухсат берилди. У уйига жўнаб кетди», — дея маълум қилган институтдаги манба.
Эслатиб ўтамиз, яқинда учинчи бор уйланган 80 ёшли актёр инфарктда гумон қилиниб, ўтган жума, 4 март куни касалхонага ётқизилганди.
Изоҳ (0)