Муниса Ризаеванинг фикрича, аёл камида ўзи учун ҳар доим гўзал бўлиб юриши керак. Бу ҳақда хонанда «Бекажон» газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.
«Олдинлари кулишга уялардим, чунки тишим хунук эди. Тишимни даволатдим, шу билан бирга бурнимни операция қилдирганман», — деди хонанда.
«Доим ўзимга қараб юраман. Бу аёл киши учун муҳим. Аёл, аввало, ўзи учун гўзал бўлиб юриши керак. Чунки аёл қанчалик гўзал бўлса, ўзига нисбатан ишончи ортади», — деди Муниса Ризаева.
Изоҳ (0)