Хонанда Шоҳруххон 23, 24 ва 26 май кунлари Тошкентдаги «Истиқлол» санъат саройида «Юлдузлар» деб номланган яккахон концерт дастурини тақдим этади.
«Бекажон» газетасининг ёзишича, хонандага 25 май куни концерт беришга рухсат этилмаган. «Бунинг сабаби эса бизга қоронғи», — дейилади газета хабарида.
Аввалроқ Шоҳруххоннинг концерт дастури «Истиқлол» санъат саройида бериладиган энг кўп кунли концертлар рейтингидан ўрин олгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)