Хонанда Муниса Ризаеванинг Монис номли аёллар дўкони очилиш арафасида турибди. Бу ҳақда хонанда «Бекажон» газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.
«Ҳа, дўконимга деярли барча либосларни келтириб бўлдим. Дўкон яқин кунларда иш бошлайди. Унда дизайнерлар тиккан кийимлар, чет элдан келтирилган коллекциялар, сумка ва пойабзаллар сотилади», — деди хонанда Муниса Ризаева.
«Шу билан бирга дўконда модалар уйи ҳам фаолият юритади. Бунда мижозларнинг истагига қараб, ўзи истаган услубда кийимлар тикилади», — деди Муниса Ризаева.
«Худо хоҳласа, дўконим касодга учраб, ёпилиб кетмайди, деб умид қиламан. Дўкон билан бирга модалар уйи ҳам фаолият кўрсатади, шу сабабли доим мижозларимиз бўлади, деб ният қиламан», — дея қўшимча қилди хонанда.
Изоҳ (0)