Хонанда Манзура «Қалампирмунчоқ» онлайн-кўрсатувида ҳамкасблари Райҳон ва Муниса Ризаева билан муносабатларига дарз кетганини тан олди. Бу ҳақда «Qalampir.uz» хабар бермоқда.
«Мен ўртадаги гап-сўзларни эслаб, буни одамларга ҳам айтиб, гап кўпайтирмоқчи эмасман. Муниса ва Райҳонни мухлислари аввал қандай яхши кўрган бўлса, шундай яхши кўраверсин. Гапирганим билан шоҳим чиқмайди», — деди хонанда.
Аввалроқ хонанда Манзура 38 ёшга киргани, шу вақтгача турмушга чиқмаганидан афсусланмаслигини айтгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)