• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Қўлингдан келса, қилларинг!». Онасининг оёғини ўпаётганини суратга олгани учун танқид остида қолган Фарҳод Бадалов

    Актёр, режиссёр ва продюсер Фарҳод Бадалов онасининг оёқларини ювиб, ўпиб қўяётгани тасвирланган фотосуратлар ижтимоий тармоқларда фаол муҳокамаларга сабаб бўлди. Фотосурат 8 март, сешанба куни «Shov-shuv.uz» сайти асосчиси Жасур Ҳамроев томонидан Facebook ижтимоий тармоғига ҳам жойлаштирилган.

    Фото: Facebook / Жасур Ҳамроев

    Фото: Facebook / Жасур Ҳамроев

    «Актёр, продюсер ва режиссёр Фарҳод Бадалов жуда ибратли ишга қўл урди. Респект! Онани қанчалар севиш ва қадрлаш мумкин? Бу борада ҳар кимнинг ўз жавоби бор!», — деб ёзади суратни тармоққа юклаган Жасур Ҳамроев.

    Суратларда Фарҳод Бадалов онасининг оёқларини ювиб қўяётгани, ўпиб ҳам қўйгани, шундан сўнг оёқларни сочиқ билан артиб қўяётгани тасвирланган. Сурат остида фикр билдирганларнинг бир гуруҳи Бадаловнинг бу ҳаракатини олқишлаган.

    «Ҳамма оналарга шундай ўғилнинг меҳрини кўриш насиб этсин», — деб ёзади фойдаланувчилардан бири. «Э, яшаворинг! Фарзанд бўлса шундай бўлиши керак», — деб қўшимча қилган бошқа бир фойдаланувчи. Яна бир комментатор бу ҳолат «ҳар бир фарзанднинг бурчи экани, ёшлар ўрнак олиши кераклиги»ни таъкидлаган.

    Айни вақтда, бир қатор фойдаланувчилар суратдаги ҳолатни эмас, балки бу суратнинг эълон қилинишини кескин танқид остига олган, суратнинг омма эътиборига ҳавола этилишини Фарҳод Бадаловнинг пиари, рекламаси деб баҳолаган.

    «Шарманда... Бунақа иш қачондан бери шов-шув билан қўл уриладиган ноёб нарса бўлиб қолди? ‘Онажон, бундоқ туринг, шу жойини расмга олволай’, дейишни ўзи шармандалик. Атрофимда қариб қолган онасининг бошқа заруратларини ҳеч малол олмай, овоза қилмай қилаётган ўғиллар бор. Қилади-да, она ҳам уларни таглигини алмаштираётганида расмга олиб, симёғочга қоқмаган-ку! Шунчаки шарманда», — деб ёзади бир фойдаланувчи.

    «Бу яхшику-я, лекин ҳаммага кўз-кўз қилинадиган нарса эмас», — деб ёзади яна бир фойдаланувчи. Бошқа бири эса: «Пиар, риёдан бошқа нарсани кўрмаяпман», — деб фикр билдирган. Салбий руҳдаги комментлар кетма-кетлигидан сўнг, муҳокамаларга пост муаллифи Жасур Ҳамроев ҳамда Фарҳод Бадаловнинг ўзи ҳам қўшилган.

    Хусусан, фойдаланувчининг: «Бу суратда пиар, риёдан бошқа нарсани кўрмаяпман», — деган комментига, Бадалов: «Буни кўриш учун ростакасим кўз керак», — деб фикр билдирган. Бошқа бир фойдаланувчининг: «Қўлидаги қимматбаҳо соат ўрнига онанинг оёғи остига яхшироқ гилам тўшаса бўлармиди», — деган гапига, Бадалов: «Сенга нима? Сен 15 қават гиламга ўтқазиб, шундай қил, қойил қоламан. Лекин ковламайман. Бу палос шу ердаги айрим одамлардан қиммат — мен учун ҳам, онам учун ҳам», — деб жавоб берган.

    Яна бир фойдаланувчининг: «Шўрлик она», — деб қолдирган изоҳига, Бадалов шундай жавоб ёзган: «Ҳой, ақлли! Бу менинг жаннатим онам. Сенда бўлса керак шўрлик она. Агар бу дунёда она кимлигини билсанг, онамга тил теккизма», — деб жавоб берган. Бунга жавобан, «Шўрлик она» деб изоҳ ёзган фойдаланувчи Бадаловга маслаҳат берган: «Она кимлигини ҳар ҳолда сендан кўра яхшироқ биламан. Сенинг риёкорлигинг сабабидан шу аҳволга тушиб ўтирибдилар. Ундан кўра пост ёзганга айт, ўчириб ташласин».

    Суратга нисбатан: «Аҳмоқона!», — деб коммент қолдирган фойдаланувчига жавобан, Бадалов шундай деган: «Менинг ўрнимга ўзингни, онамнинг ўрниларига онангларни қўйиб, яхшилаб ўйлаб кўр, биродар».

    Скриншот: Facebook / Жасур Ҳамроев

    Скриншот: Facebook / Жасур Ҳамроев

    «Ҳайвонга қанчалар бермагин таълим, ит бўлур, эшак бўлур, асло бўлмас одамий, деган экан бобомиз Мир Алишер Навоий. Пиарми, бошқами, қўлимдан келди, қилдим. Бу биринчиси ҳам эмас. Қўлингдан келса, қилларинг. Ёқмаса, индамай ўтказвориш мумкин. Гап эгасини топади», — дея алоҳида коммент ёзиб қолдирган Фарҳод Бадалов.

    Фарҳод Бадалов. Фото: «Одноклассники»

    Фарҳод Бадалов. Фото: «Одноклассники»

    Маълумот учун, Фарҳод Бадалов актёр сифатида бир қатор фильмларда, шунингдек, кўплаб клипларда суратга тушган. Режиссёр ва продюссер сифатида бир неча концерт дастурларини ташкил этган, видеоклиплар тайёрлаган.

    09.03.2016, 11:51   Изоҳ (0)   75722
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Австриялик машҳур дирижёр Николаус Арнонкур вафот этди

    06.03.2016, 22:42

    Актёр Армен Жигарханяннинг ҳолати оғир эканлиги ҳақидаги хабарлар инкор этилди

    06.03.2016, 20:15

    Рамзан Қодиров Руслан Чагаев шарафига ўтказилган зиёфатда қўшиқ куйлаган Юлдуз Усмоновани олқишлади (видео)

    05.03.2016, 12:29

    «Юлдузлар жанги» фильмидаги R2-D2 роботи яратувчиси оламдан ўтди

    05.03.2016, 09:46

    Шарқшунослик институтида Лола Йўлдошева билан ижодий учрашув бўлиб ўтди (фото)

    05.03.2016, 09:35

    Қатар компанияси Miramax киностудиясини сотиб олди

    03.03.2016, 12:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лос-Анжелесда номаълум эркак одамларга қарата ўқ узди

    Дунё | 5 август, 23:55

    Самарқанд вилоятининг учта туманига янги ҳокимлар тайинланди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:48

    Нетаньяху Трамп ва Путин ўртасидаги кескинликни юмшатиш учун воситачилик қилмоқда — ОАВ 

    Дунё | 5 август, 23:45

    Тошкентда 21 кунда фуқаролардан 1715 та тиғли қурол мусодара қилинди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:35

    Норвегияда 75 минг йиллик ҳайвон қолдиқлари топилди

    Дунё | 5 август, 23:25

    Дональд Трамп психикасида когнитив муаммолар бор — The Guardian

    Дунё | 5 август, 23:15

     Кўкдала туманида яна заправка портлади

    Ўзбекистон | 5 август, 23:12

    Қирғизистон иқтисодий ўсиш бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди

    Иқтисодиёт | 5 август, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.