Хонанда Манзура «Ё тескари замон бўлдими?»номли қўшиғи бўйича билдирилган эътирозларга муносабат билдирди. Бу ҳақда «Qalampir.uz» сайти хабар бермоқда.
Хабар беришларича, Манзура «Ё тескари замон бўлдими?» қўшиғини куйлаганидан сўнг, «Манзура бу қўшиқни куйлашга ҳақлими, ҳали ўзи турмуш қурмай нега турмуш қуриш масаласига кўп тўхталяпти?», қабилидаги эътирозлар пайдо бўлган эди.
«Мен бу қўшиқ билан бировнинг оиласига аралашмоқчи эмасман. Лекин 38 га кириб, [ҳали ҳам] турмушга чиқмаганимдан афсус қилмайман. Демак, Яратган менга шу тақдирни раво кўрган», — деди хонанда Манзура.
«Ҳозир нима кўп — ажрашиш кўп. Агар турмуш қуриб, сўнг ажрашиб кетадиган бўлсам, бундай оила қургандан ёлғиз ўтганим афзал», — дея қўшимча қилди хонанда.
Изоҳ (0)