АҚШда 16 сентябрь куни Миллий разведка агентлигининг собиқ ходими ҳақида ҳикоя қилувчи «Сноуден» фильмининг премьераси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Сноуденнинг адвокати Анатолий Кучерена (фильм унинг романи асосида суратга олинган) маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
Фильмга Оливер Стоун режиссёрлик қилди. Унда Жозеф Гордон-Левитт бош ролни ўйнаган, Шейнлин Вудли, Николас Кейж каби таниқли актёрлар иштирок этган.
Кучерена фильмни суратга олиш жараёни АҚШ расмийлари босими ва таҳдиди туфайли Германияда бўлиб ўтганини билдирди.
«АҚШ ҳудудида Сноуденни суратга олишга тайёргарлик чоғидаёқ жиддий муаммоларга дуч келдик ва бу бизни хавотирга солди. Натижада Оливер Стоун фильмни асосан Германияда суратга олишга қарор қилди. Бир қатор йирик компаниялар, жумладан, BMW автоконцерни суратга олиш гуруҳи билан ҳамкорликдан бош тортди», — дея таъкидлаган адвокат.
Изоҳ (0)