10 мартнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Ravon Nexia 2016 йилнинг иккинчи чорагидан сериялаб ишлаб чиқарилади. Бундан ташқари, «Ўзавтосаноат» ўз экспорти географиясини Ироқдан Мадагаскаргача кенгайтириш ҳаракатида.
2. Меркель Болқон давлатларининг қочоқлар учун чегараларни ёпишига қарши чиқиш қилди. «Бир томонлама қарор қабул қилиб, муаммони ҳал қилиб бўлмайди», — деди канцлер.
3. ОАВ: Нью-Йорк суди 11 сентябрь терактлари иши бўйича Эронга 10,5 млрд доллар тўлаш мажбуриятини юклади. Бу ҳали ҳаммаси эмас — АҚШ Эронга қарши санкцияларни узайтирди.
4. Ўзбекистонда янги меҳмонхона ва кемпинглар қурилади. 2016—2020 йилларда 50 та меҳмонхона, 30 та кемпинг ва 20 та пансионат қуриш режалаштирилмоқда.
5. Қозоғистон тенгеси дунёнинг энг чиройли валюталари рейтингида биринчи ўринни эгаллади. Рейтингнинг кучли учлигига, шунингдек, ЖАР ренди ва Янги Зеландия доллари киритилди.
Изоҳ (0)