Американинг ҳарбий самолёти Ироқ шимолида ҳалокатга учради, аммо унинг тўрт нафар экипажи аъзоларининг барчаси тирик қолди, улар турли даражадаги шикастланишлар олди. Бу ҳақда Пентагонга таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳодиса 5 март, шанба куни мамлакат шимолидаги Эрбиль шаҳри ҳудудида содир бўлган. Ироқдаги Курдистон пойтахти ҳисобланадиган ушбу шаҳардан қидирув-қутқарув гуруҳи юборилди, улар тезкорлик билан воқеа жойига етиб келди.
АҚШ мудофаа вазирлигида таъкидлашларича, армия авиациясининг турбовинтли самолёти ҳалокати душман ҳужуми натижасида эмас, эҳтимолий техник сабабларга кўра содир бўлган. Ҳодиса билан боғлиқ вазият ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)