Ҳиндистон жанубидаги Одишья штатида юз берган йирик автоҳалокат оқибатида 30 киши жароҳат олди. Бу ҳақда NDTV телеканали маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
Штат маркази Бхубанешварда бошқарувни йўқотган юк машинаси ҳайдовчиси учта йўловчи автобусига шикаст етказган.
Воқеа жойига етиб келган қутқарувчилар автобусда сиқилиб қолган беш кишини қутқаришга муваффақ бўлган. Уларнинг оғир аҳволда эканлиги маълум қилинмоқда.
Бундан ташқари, турли даражадаги шикастланишларни олган 25 нафар йўловчи шаҳар шифохонасига етказилган.
Полиция тахминига кўра, юк машинаси ҳайдовчисининг рулда ухлаб қолиши аварияга сабаб бўлган.
Изоҳ (0)