Жаҳон бокс ассоциацияси (WBA)нинг янги чемпиони австралиялик Лукас Браун британиялик Тайсон Фьюрига қарши жанг ўтказишга тайёр эканини айтиб ўтди, деб хабар беради «Bigmir.net».
«Тайсон Фьюрининг жағи менинг зарбамга дош бера олади, деб ўйламайман. Уни мағлуб этиш осон кечмайди, лекин 3–4 та аниқ зарба йўлласам, бу унинг учун ‘хайрли тун’ бўлади. Жангни Буюк Британияда ўтказиш борасида менда ҳеч қандай муаммо йўқ. Фьюри Манчестер шаҳридан. Менинг промоутерим Рикки Хаттон ҳам ўша ердан», — дейди Браун.
Қайд этиш жоиз, ўзбекистонлик Руслан Чагаевни мағлубиятга учратган Лукас Браун Пеурто-риколик Фрес Окендога қарши мажбурий ҳимоя жангини ўтказиши керак. Агар Браун бўлажак жангда ғалаба қозонса, у WBA версияси бўйича суперчемпион номи учун Тайсон Фьюрига қарши рингга кўтарилиш имкониятига эга бўлади.
Изоҳ (0)