Россиянинг Пермь ўлкаси, Култаево қишлоғида рўй берган ёнғин оқибатида тўрт киши нобуд бўлди. Бу ҳақда ФВВ минтақавий бошқармаси матбуот хизмати маълум қилган, дея хабар беради «ТАСС».
«Култаеводаги ёрдамчи хўжалик ҳудудида ёнғин содир бўлгани ҳақида 6 март, якшанбага ўтар кечаси хабар берилди. 60 квадрат метр майдондаги хўжалик иморатлари аланга олган. Яшаш учун жиҳозланган автобус ичидан тўрт нафар эркакнинг жасади топилган», — дея таъкидланган матбуот хизмати хабарида.
Ҳалок бўлганларнинг шахси ва ёнғин сабаби аниқланмоқда.
Изоҳ (0)