Ироқнинг Ал-Хилла шаҳрида худкуш террорчи томонидан содир этилган портлаш қурбонлари сони 60 кишига етди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Reuters манбаларига кўра, теракт туфайли етмишдан зиёд киши жароҳат олган. Ал-Хилла Бобил вилоятининг маъмурий маркази бўлиб, аҳолиси асосан шиалар бўлган минтақада жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ 6 март, якшанба куни рўй берган ва ИШИД жавобгарликни зиммасига олган мазкур теракт оқибатида 47 киши ҳалок бўлгани билдирилганди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)