Индонезиялик қутқарувчилар 4 март, жума куни Ява ва Бали ороллари ўртасида паром ҳалокатга учраганидан сўнг сувдан уч кишининг жасадини топди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Аёл ва унинг 18 ойлик фарзанди жасади йўловчи палубаси, экипаж аъзоси бўлган кишининг жасади паром каютасидан топилган. Ҳозирда бедарак йўқолган яна икки киши — паром капитани ва бир йўловчи қидирилмоқда.
Anadolu маълумотларига кўра, паромдан жами 76 киши эвакуация қилинган, улардан 10 нафари жароҳат олган.
Изоҳ (0)