Британия расмийларида мамлакатга ноқонуний йўл билан келган минглаб муҳожирларни депортация қилиш имконияти йўқ. Бу ҳақда ички ишлар вазирининг суриялик қочоқлар иши бўйича ўринбосари Ричард Харрингтон маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Мансабдорнинг айтишича, айрим ноқонуний муҳожирлар депортацияни қийинлаштириш учун шахсий ҳужжатларини йўқ қилаётгани шундай вазиятга сабаб бўлмоқда.
«Улар расмийларга қайси мамлакатдан келганини хабар қилмайди ва шу боис мамлакатдан чиқариб юбориш жараёни боши берк кўчага кириб қолади. Уларнинг аксариятини қаерга депортация қилишни ҳам билмаймиз», — дея тан олган Харрингтон.
The Times маълумотларига кўра, 2014 йили Буюк Британиядан 21 минг ноқонуний муҳожир чиқариб юборилган. Бироқ ўтган йили бу кўрсаткич, Европага келаётган муҳожирлар сони кескин ортганига қарамай, деярли икки баробар — 12 минг кишигача қисқарган.
Изоҳ (0)