АҚШ президентлиги лавозимига республикачилардан номзод Дональд Трамп Луизиана штатидаги праймеризда ғалаба қозонди. Бу ҳақда CBS News хабар беради.
Праймеризда миллиардер 44 фоиз, сенатор Тед Круз 33 фоиз, Марк Рубио 14 фоиз ва Жон Кейсик беш фоиз овозни қўлга киритди.
Дастлабки маълумотларга қараганда, Трамп Кентуккидаги партия сайловларида ҳам ғолиб бўлган. У ерда Трамп 38 фоиз, Круз 32 фоиз, Рубио ва Кейсик 14 фоиздан овоз тўплаган.
Эслатиб ўтамиз, Республикачилар партиясидан президентликка номзод Бен Карсон 4 март, жума куни курашдан чиққанини эълон қилганди.
Изоҳ (0)