Россиянинг Екатеринбург шаҳридаги ҳайвонот боғига олиб келинган тўрт ёшли бўғма илон бу ернинг совуқ ҳавосига бардош бера олмай, зотилжамга чалинди. TJournal сайтининг ёзишича, судралувчи жонивор даволаниш учун буғли ингаляциялар ҳамда солярий ичида қуёш ванналари қабул қилади.
Солярийни максимал даражада табиий шарт-шароитларга мослаштириш мақсадида унинг ичига илон исинадиган тош қўйилади. Ингалятордан эса бўғма илон кунига беш соат фойдаланади. Бундан ташқари, жониворнинг мускуллари ичига витаминлар эмланади.
Айтилишича, бир ҳафталик даволаниш курси самара бериб, илон тузала бошлаган, лекин бундан буён профилактика мақсадида у мунтазам равишда қуёш ванналари қабул қилади.
Изоҳ (0)