АҚШ ва Жанубий Корея 7 март, душанба куни 30 апрелга қадар давом этадиган ҳарбий машғулотларни бошлайди. Yonhap агентлигига таяниб, «РБК» нашрининг хабар беришича, бу икки давлатнинг ҳарбий ҳамкорлик тарихидаги энг йирик ўқув машғулотлари бўлади.
Қўшма ҳарбий тадбирлардан кўзланган мақсад КХДРга огоҳлантириш йўллашдан иборатдир.
Key Resolve ва Foal Eagle номи остида ўтадиган машғулотларда Жанубий Кореянинг 300 минг, АҚШнинг 15 минг ҳарбий хизматчиси иштирок этади.
Изоҳ (0)