Австралиянинг Аделаида шаҳридаги катта йўлда коала велосипедчиларни сув учун тўхтатди, дея хабар бермоқда «Газета.ru». Чанқаб кетган жонивор велосипедлардан бирининг ғилдирагига чиқиб олган, унинг эгаси коалага ўз идишидаги сувдан ичирган.
Fauna Rescue South Australia нотижорат ташкилоти эксперти сўзларига кўра, коаланинг хатти-ҳаракатларида ноодатий нарса йўқ. «Коалалар одамларга жуда ишонади ва уларнинг ҳид билиш қобилияти кучли», — деди у.
Унинг айтишича, коалалар сув ҳидини сезади, шунинг учун тез-тез одамлар қаршисига чиқиб туради.
Нашр таъкидлашича, қуруқ ва иссиқ ҳавода эвкалипт япроқларида намлик камаяди, натижада коалалар ёрдам «сўраш»га мажбур бўлади.
Аделаида трассасидаги коала 30 дақиқа сув ичди, уни мутахассисларга кўрсатишганида, жониворнинг соғлиғи жойида эканлигини айтишди. Коалага датчик ўрнатишди ва қўйиб юборишди.
Изоҳ (0)