Ucell компанияси «Ижобий» номли янги тариф режасини ишга туширди. Унда ҳисобни 2,9 доллар ёки ундан кўпроқ миқдорда тўлдирганда ёқимли бонуслар, шунингдек, севимли рақамга дақиқасига 0,005 доллар эвазига қўнғироқ қилиш назарда тутилган.
Бу ҳақда Ucell компаниясининг матбуот хизмати хабар берди.
«Абонентларимизнинг дўстлари, оиласи ва қариндошлари билан бутун Ўзбекистон бўйича ва тармоқ ичида доимий мулоқот қилишга бўлган қизиқиши ортиб бораётганини инобатга олиб, компаниямиз овозли алоқа ҳамда SMS учун харажатларни оптималлаштириш имкониятини берадиган таклифларни ривожлантиришда давом этади. Тариф режасининг асосий устунликлари — ҳар сафар ҳисоб тўлдирилганида бонуслар тақдим этилади, тармоқ ичида бепул қўнғироқлар, севимли рақамга қўнғироқ қилиш нархининг пастлиги ҳамда Ўзбекистон бўйича қўнғироқлар учун кунига камида 1 доллар сарфлагач, тармоқ ичида бепул мулоқот қилиш имконияти», — тушунтирди Истеъмолчилар сегменти директори Агшин Хаджиев.
«Ижобий» тариф режаси фақат ҳақи олдиндан тўланадиган хизмат кўрсатиш тизими абонентлари учун амал қилади.
«Ижобий» тарифи ҳақида батафсил ахборотни қуйидаги ҳаволадан олиш мумкин: http://ucell.uz/uz/subscribers/tariffs/positive_tariff
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)