«Барселона» клуби ҳужумчиси Лионель Месси Аргентина матбуотини унинг ўйинларига нисбатан объектив баҳо беришга чақирди. Матбуот бир неча бор Мессини мамлакат миллий терма жамоасида «Барселона»даги сингари бор куч билан ўйнамаслиги ҳақида ёзиб, танқид остига олган, дея хабар беради «Чемпионат».
«Матбуотнинг маълум бир қисмининг танқиди мени безовта қилмайди. Аммо ОАВ одатда бутун ўйинни таҳлил қилмай, маълум бир вазиятлардан хато топиб, танқид остига олади. Улар жамиятнинг фикрини шакллантиради ва бунинг оқибатида журналистнинг фанатизми унинг профессионализмидан устун келади», — дейди Месси.
Изоҳ (0)