Давлат рақобат қўмитаси Facebook тармоғида алкоголь ва тамаки (чилим) истеъмолини тарғиб қилган бир неча компанияларга нисбатан иш қўзғади. Бу ҳақда «Истеъмолчи» нашрига таяниб, «1news.uz» хабар бермоқда.
Italiano VERO, Bier Regen ресторанлари ижтимоий тармоқдаги саҳифасида пивони, Petrovich ресторани эса рус ароғини реклама қилган. Мазкур ҳолатлар юзасидан ресторан эгаларига нисбатан иш қўзғатилган.
Ўзбекистон қонунчилигига кўра, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари рекламаси тақиқланган.
Изоҳ (0)