Ўзбекистон Марказий банки 2016 йил 1 мартдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари 2856 сўм 64 тийин этиб белгиланди. Бу 23 февралдаги курсга нисбатан 4 сўм 99 тийинга кўп.
1 мартдан эътиборан 1 евро қиймати 3211 сўм 42 тийин (23 февралдаги курсга нисбатан 1 сўм 67 тийин қиммат), 1 Хитой юани 436 сўм 27 тийин (23 февралдаги курсга нисбатан 1 сўм 17 тийин арзон), 1 Россия рубли эса 38 сўм 4 тийин (23 февралдаги курсга нисбатан 1 сўм 7 тийин қиммат) этиб белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
Изоҳ (0)