Ўзбекистонда 1 март, сешанба куни ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.
1 мартга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати +7 даражагача, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида +8 даражагача, Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида +10 даражагача, Бухоро ва Навоий вилоятларида +12 даражагача, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида +13 даражагача илиқ бўлади.
1 март куни кундузи Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида +8...+13 даража, Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида +10...+15 даража, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида эса +17...+22 илиқ бўлиши кутилмоқда.
Сешанба куни кундузи Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати +20 даражагача кўтарилиши мумкин.
Маълумот учун, 28 февраль, якшанба куни ҳаво ҳарорати Нукус шаҳрида +13,1 даражагача (рекорд: 2005 йил — +17,4 даража), Термиз шаҳрида +25,1 даражагача (рекорд: 1986 йил — +25,5 даража), Самарқанд шаҳрида +22,1 даражагача (рекорд: 1986 йил — +22,5 даража), Тошкент шаҳрида +19,7 даражагача (рекорд: 1986 йил — +23,4 даража) кўтарилди.
Бундан ташқари, 28 февраль куни ҳаво ҳарорати Урганчда +16, Жиззахда +17, Гулистонда +18, Бухоро, Андижон, Наманган ва Фарғонада +21, Навоийда +23, Қаршида +24 даража илиқни ташкил этди.
Изоҳ (0)