29 февралнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Леонардо Ди Каприо ўзининг илк «Оскар»ини қўлга киритди. Ҳаммаси «Оскар» ҳақида: энг яхши фильм, энг яхши режиссёр, умуман, ҳамма «энг яхши»ларнинг матнли ва расмли рўйхати.
2. Тошкентдаги Олой бозорида қайта қуриш ишлари бошланди. Бундан ташқари, Миробод бозорида ҳам реконструкция ишлари олиб борилади, икки бозор таъмири учун жами 15 миллиард сўм ажратилган.
3. Нукус кўчаларида ҳайдовчи ва пиёдалар учун оддий, бироқ муҳим қулайлик яратилди (фото). Энг муҳими, пиёда кўринади.
4. Ўзбекистон фуқаролигини йўқотиш асослари ва уни расмийлаштириш тартибига ўзгартиш киритилди. Масалан, шахс чет эл давлати фойдаси учун фаолият олиб бориб, Ўзбекистон манфаатларига жиддий зарар етказса, фуқароликдан маҳрум бўлади.
5. Ҳиллари Клинтон Жанубий Каролинадаги праймеризда ғолиб бўлди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, у овозларнинг тахминан 75 фоизини қўлга киритди.
Изоҳ (0)